
“Спортинг” клуби Криштиану Роналдунинг ўғлини ўз академиясига жалб қилмоқчи. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар қилмоқда.
Айни дамда кичик Роналду “Ювентус” академиясида тахсил олмоқда. Кейинги ҳафтада 9 ёшни қарши оладиган ёш иқтидор эгаси ушбу мавсум 36 ўйинда иштирок этиб, 56 гол ва 26та голли пасга муаллиф бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду 1997-2003 йиллар мобайнида лиссабонликлар тизимида тўп сурган.