ПФЛ А Про-лиганинг икки клубига техник мағлубият ёзди

Профессионал Футбол Лигаси А Про-Лигада иштирок этаётган 2та клубни жазолади.

Хусусан, «Шердор» ва «Ифтихор» клубларига мусобақада иштирок этиш бадалини тўламагани учун техник мағлубият ёзилди.

ПФЛ матбуот хизмати хабарига кўра, Спорт мусобақаларини ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси бу клубларга мазкур масалани яқин вақт ичида ҳал этиш учун огоҳлантириш хати юборган эди. Бироқ клублар томонидан 250 миллион сўмга тенг бадал пули тўланмаган.

Натижада, «Истиқлол» – «Шердор» ўйинида Самарқанд клубига, «Оқтепа» – «Ифтихор» ўйинида Олтиариқ клубига техник мағлубият ёзилди.

ПФЛ фаолиятига доир Ўзбекистон. Про Лига А
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

В Про-лиганинг 7-тур учрашувлари бошланиш вақтлари эълон қилинди
08:14
B Про-лига 16-тур учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати
11:32
А Про-лига 6- тур учрашувлари бошланиш вақтлари маълум бўлди
13:40
"Нефтчи" - "Оқ-тепа" учрашуви чипталари нархи маълум
13:31