
Италиялик машҳур дарвозабон Жанлуиджи Буффон "Порту" билан шартнома имзолаши мумкин.
TuttoSport нашри хабарига кўра, португалияликлар 41 ёшли дарвозабон борасида унинг агенти билан учрашган. Клуб юрак хуружи туфайли фаолиятини тугатган Икер Касильяс ўрнида Буффонни таклиф қилмоқчи.
Шунингдек, "Парма", "Брешия", "Лацио" ва "Бешиктош" жамоалари ҳам Буффон билан шартнома имзоламоқчи.