Любинко Друлович: Кучли жамоани мағлубиятга учратдик
11 июнь куни Наманганда ўтказилган Ўзбекистон ва Миср олимпия терма жамоалари (3:2) ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувидан кейин терма жамоамиз бош мураббийи Любинко Друлович ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
"Ўртоқлик учрашувлари ўзбек футболи ривожи учун фойдали ва мухлислар ушбу ғалабалардан хурсанд бўлишди.
 
Миср олимпия терма жамоаси жуда жиддий рақиб. Мисрликлар олдинги ўйинларда АҚШ терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, Голландия термасига муносиб қаршилик кўрсата олишган. Биз ўша учрашувларни ўрганиб, таҳлил қилгандик. Қисқаси, шогирдларим жаҳоннинг кучли терма жамоаларидан бирини мағлубиятга учрата олишди ва менимча, Андижон ҳамда Наманганда қозонилган ғалабалардан мухлислар ҳам завқ олишди, деб ўйлайман. 
 
Фурсатдан фойдаланиб, бугунги баҳсда бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлган наманганлик мухлисларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ишқибозлар 12-ўйинчи ҳисобланишади. Футболчиларга ушбу ўйинлар олдидан мухлисларга ғалаба тортиқ этиш учун майдонда барча маҳоратларини намойиш ишга солишларини таъкидлагандим. Буни улар ажойиб тарзда уддалашди ва бунинг учун шогирдларимдан миннатдорман", - деди Любинко Друлович.
Любинко Друлович Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бугун Жанубий Корея термаси Австралия билан ўйнайди ва бошқа ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтади
12:00
Ўртоқлик учрашуви. Бугун Марокаш – Аргентина ўйини бўлади
18:12
Ўртоқлик учрашуви. Парагвай – Гондурас 1:1
06:14
Япония термаси ўртоқлик ўйинида Сальвадорни мағлуб этди
16:54