Ўзбекистон ОТЖ иккинчи ўйинда ҳам Мисрни мағлуб этди

Ўзбекистон ва Миср олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. Наманганда бўлиб ўтган баҳсда вакилларимиз ғалабани қўлга киритишди.

Ўйинни вакилларимиз фаол бошлашди ва қатор ҳужумлар тез орада ўз самарасини берди. 17-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Нурилло Тўхтасиновга нисбатан қўполлик ишлатишди. Натижада белгиланган пенальтини Ислом Қобилов аниқ ижро этди.

58-дақиқада Бобир Абдухолиқов томонидан оширилган тўпни Азиз Ғаниев узоқ масофадан дарвозага аниқ йўллаб, чиройли голга муаллиф бўлди. 65-дақиқада Абдухолиқовнинг ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Ўйин якунланиши арафасида мисрликлар иккита гол уришга эришдилар, 81-дақиқада Аҳмад Ёссир жамоасининг чиройли комбинациясини гол билан якунлади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларида Муҳаммад Салом бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди.

Шу тариқа, вакилларимиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабани қўлга киритишди.

Ўртоқлик ўйини

Ўзбекистон ОТЖ – Миср ОТЖ 3:2 (1:0, 2:1)
Голлар
: 1:0 – 17, пенальти Қобилов, 2:0 – 58 Ғаниев, 3:0 – 65 Абдуҳолиқов, 3:1 – 81 Ёссир, 3:2 – 90+4 Салом.
Ўзбекистон ОТЖ: 1.Умид Эргашев, 2.Ислом Қобилов, 5.Дилшод Саитов, 6.Азиз Ғаниев (
4.Абдулла Абдуллаев, 89), 7.Шароф Муҳитдинов, 8.Нурилло Тўхтасинов (17.Жасур Жалолиддинов, 83), 10.Бобир Абдихолиқов (9.Асадбек Собиржонов, 70), 11.Миржаҳон Мираҳмадов (13.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 90), 14.Аброр Исмоилов, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 22.Санжар Қодирқулов (3.Аббос Ғуломов, 75).

Фото: t.me/fcnavbahor

Любинко Друлович Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси назорат ўйинида дуранг қайд этди
17:51
Ўзбекистон терма жамоасида юқори натижаларга эришган футболчилар ЎФАда иш бошлашмоқда
13:12
Ўзбекистон "B" Про лигасида 4-тур учрашувлари ўтказилди
04:21
Лига кубоги. “Қўқон-1912” “Локомотив”ни ҳам тор-мор этди, “Сурхон” Про-лига вакилига йирик ҳисобда ютқазди
19:57