Евро-2020 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Сан-Маринони тор-мор келтирди

Евро-2020 саралаш босиқичининг 4-туридан ўрин олган Қозоғистон – Сан-Марино учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Астана Арена”да кечган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучишди.

Учрашунинг 45-дақиқасида Исламбек Куат қозоқларни олдинга олиб чиқди. 65-дақиқада Максим Федин жамоасининг иккинчи голини урган бўлса, орадан кўп ўтмай Ғафуржан Суюмбаев ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

79-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Боиржан Исламхан ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, Қозоғистон очколарини 6тага етказиб олган ҳолда гуруҳда учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Евро-2020 саралаши, 4-тур

Қозоғистон – Сан-Марино 4:0 (1:0, 3:0)

Голлар: 1:0 – 45 Куат, 2:0 – 61 Федин, 3:0 – 65 Суюмбаев, 4:0 – 79 Исламхан.

Қозоғистон – Непогодов, Шомко, Малий, Ерланов, Суюмбаев, Тагиберген, Куат (Перцух, 84), Вороговский, Исламхан, Аймбетов (Федин, 58), Турисбек (Жангылышбай, 70).

Сан-Марино – Бенедеттини, Витайоли, Грандони, Бролли, Чезарини (Баттистини, 77), Лунадеи, Муларони, Баттистини (Голинуччи, 46), Чензони, Витайоли (Бернарди, 84), Нанни.

Огоҳлантиришлар: Ерланов (31), Чензони (48), Бролли (64), Шомко (90).

Евро-2020 саралаши Қозоғистон термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Хорватия сафарда Венгрияга ютқазиб қўйди
00:01
Златко Далич Ракитичнинг нима сабабдан терма жамоага жалб қилинмагани ҳақида айтди
02:31
Сербия ўз тарихидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олди
16:06
Евро-2020 саралаши. Бугун 4-тур старт олади
16:10