
"Ас-Садд" клуби бош мураббийи Хави ўзининг мураббийлик фаолиятин ҳақида гапириб ўтди.
- Хавининг жамоаси қандай футбол намойиш қилади?
- Умумий фикр – бу "Барселона" ва Испания терма жамоасининг сўнгги 15-20 йилдаги ўйини. Биз тўп билан муносабатда бўламиз, ўйинни назорати, юқори прессинга қарши туриш. Менга асосий йўлни кўрсатган Кройффнинг фалсафасини тушунаман. Кейин Райкард, Гвардиола, ван Гал, Луис Энрике, Арагонес – барча мураббийлар билан ишлаганман ва барчасида тушунарли ўйин услуби бўлган. Мен рақибнинг умумай тўп билан муносабатда бўлмаслигини истайман. Агар тўп сенда экан – ўйинда ғолиб бўлиш учун имкониятлар сенда кўпроқ деб ҳисоблайвер.
- Бугун сизнинг кунингиз тонгги 9 дан бошланди, 7 ярим кечки вақтда якунланди. Сиз футболчи бўлган вақтингиздан кўпроқ ишлаяпсизми?
- Нималар демоқдасиз, анча кўп! Футболчилар одатда бир, бир ярим соат машғулот қилишади, бизда эса иш жуда кўп. Тонгги 9 дан бошлаймиз, 19:30 да якунлаймиз, - дейди Хави.