
Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди. "Миллий" стадионида бўлиб ўтган баҳсда вакилларимиз ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг матнли трансляция билан танишинг.
Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон — Сурия 2:0 (иккинчи бўлим)
11 июнь, 18:30, "Миллий"
Голлар: 1:0 - 3 Шомуродов, 2:0 - 42 Шомуродов.
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиев (Олег Зотеев, 73), Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Даврон Хошимов, Одил Ҳамробеков (Фозил Мусаев, 60), Одил Аҳмедов (Хуршид Ғиёсов, 75), Остон Ўрунов (Икром Алибоев, 60), Қувондиқ Рўзиев (Достон Ибрагимов, 67), Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев, 79).
Захира: Жавоҳир Илёсов, Хожиакбар Алижонов, Достон Турсунов, Акром Комилов, Егор Кримец, Темурхўжа Абдухолиқов.
Сурия: Иброҳим Алма, Муваллад Аълажан, Умро Ал Мидони (Алаа Аш Шибли, 46), Амро Жениат, Тамир Ҳаг Муҳаммад, Холид Ал Мбайид, Аҳмад Ашкор, Аҳмад Ал Аҳмад (Фирас Ал Хатиб, 65), Муҳаммад Ал Мармур, Маҳмуд Ал Мовас (Абдул Малик Аланизон, 77), Муҳаммад Ал Воҳид.
Захира: Аҳмад Маданеҳ, Холид Ан Нажотман, Аҳмад Дииб, Ҳамид Мидо, Шииб Ал Али.
Огоҳлантиришлар: Ал Мовас (48), Ал Аланизон (90+5).
***
90+5'. Ўйин якунланди
90+4'. Хавфли вазият! Ал Ҳатиб деярли бўш қолган дарвозага зарба беришга шайланаётган эди, бироқ Зотеев сўнгги паллада хавфни бартараф этди
90+4'. Рақиблар жарима зарбаси ижро этишди, йўлланган зарбани ҳимоячиларимиз қайтариб юборишди
90'. Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди
87'. Аланизон дарвозабонимизга қўполлик ишлатиб тўпни олиб қўйди ва дарвозани ишғол қилди. Ҳакамлар ўйин қоидаси бузилганини қайд этиб, бу голни инобатга олишмади
81'. Машариповнинг узатмасидан сўнг Ғиёсов зарба йўллади, бироқ уни ҳимячилар қайтариб юборишди
80'. Тўп назорати рақибларга ўтди
77'. Ўйин темпи бироз пасайди
Мазкур ўйинни стадиондан 32 271 нафар томошабин кузатиб бормоқда
70'. Сурияликлар ўйиндаги бешинчи бурчак зарбаларини ижро этишди: ундан самара бўлмади
68'. Машарипов дриблинг ишлатган ҳолда жарима майдонига ёриб кирди, унинг муваффақиятсиз зарбасини ҳимоячилар қайтаришди. Қайтган тўпга Аҳмедов ноаниқ зарба берди
64'. Шомуродов марказда тўпни йўқотгач рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетди, Ҳошимов жарима майдони ичида ажойиб ҳаракат қилиб тўпни олиб қўйди
63'. Аҳмедов жарима майдонига узоқ масофадан ерлатиб узатма қилди, бироқ Сайфиев бунга етиб бора олмади
58'. Хавфли вазият! Чап қанотдан узатиб берилган тўпга Ал Вакид боши билан зарба берди, бахтимизда у ноаниқ чиқди ва Тўхтахўжаев хавфни бартараф этди
56'. Жалолиддин майдонда қоқилиб тушди ва позион ҳужумимиз тўхтаб қолди
54'. Машарипов олдинга фаоллик кўрсатиб ҳимоячидан тўпни олиб қўйганди, бироқ тўп бироз илгарилаб кетди ва дарвозабон уни эгаллаб олди
49'. Иккинчи бўлимни икки жамоа ҳам фаол бошлашди
46'. Иккинчи бўлим бошланди
***
45+2'. Биринчи бўлим якунланди
45+1'. Суюнов жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбани ушлаб олди
45'. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди
42'. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Шомуродовдан дубль! Машарипов ўнг қанотдан марказ томон юрди ва тўпни жарима майдонига узатди, у ерда Шомуродов ҳимоячини ортда қолдирган ҳолди дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди
40'. Рақиб футболчилари қарши ҳужумга ўтиб кетишди, Сайфиев ўзиники бўлмаган қанотга етиб келиб вазиятни юмшатди ва Суюнов тўпни эгаллаб олди
37'. Сурия футболчилари яна чалқанча усулда зарба йўллашди, бу Ал Мармур ўзини синаб кўрди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади
34'. Ал Ажан тўп учун курашда Суюновга қўполлик ишлатди, икки футболчига ҳам тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
32'. Вакилларимиз узоқ муддат тўпни ўзларида ушлаб туришди, бироқ ҳужумга ўтишнинг имкони бўлмади
30'. Сурияликлар жарима зарбасини ижро этишди, аммо жарима майдонига узатилган тўпни Суюнов эгаллаб олди
28'. Шомуродов ва Аҳмедов яна хавфли ҳужумни ташкил қилишди, бироқ Одил сўнгги пасда хатога йўл қўйди
25'. Рақиб футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди
22'. Шомуродов яна дарвозбон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетганди, бироқ ҳакамлар офсайд қайд этишди
16'. Жарима майдонимиз ёнида хавфли вазиятлар содир бўлди, бироқ ҳимоячиларимиз икки вазиятда зарба йўлига тўғаноқ бўлишди
13'. Вакилларимиз бир нечта позицион ҳужумларни ташкил қилишди, бироқ ҳар сафар рақиблар тўпни узоқлаштира олишди
10'. Зарбаааааа! Суюновдан сейв! Бурчакдан узатилган тўпни Ал Мидони акробатик тарзда дарвозамизга йўллади, бироқ Элдор тўпни эгаллаб олди
8'. Сурияликлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди, жарима майдонига ёзатилган тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди
5'. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Аҳмедов яна рақибдан тўпни олиб қўйди ва ўнг қанотда бир нечта футболчини алдаб ўтиб, Элдорни қулай имкониятга олиб чиқди. Шомуродовнинг зарбасини бу сафар дарвозабон қайтариб қолди
3'. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! Шомуродоооооооооов! Аҳмедов майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйди ва Элдорни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Шомуродов эса Алманинг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб, дарвозани ишғол қилди
1'. Ўйин бошланди
0'. Май ойининг энг яхшилари деб топилганларга совринлар топширилди
0'. Мадҳиялар янграб ўтди
0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда