Испания терма жамоаси дарвозабони Кепа Аррисабалага Швеция устидан қозонилган ғалабадан (3:0) сўнг Давид Де Хеа билан рақобати ҳақида гапирди.
“Бизда бу баҳслар анчадан бери бўлиб келади, бироқ майдонга кимдир тушиши керак. Мен жамоага ёрдам берганим ва мавсумни қўтаринки руҳда якунлаганимдан хурсандман. Мен мураббий ишончини қозониш учун ишлашда ва клубда ўзимни кўрсатишда давом этаман.
Ким яхшироқ бўлса ўша ўйнайди. Тушунаман, Давидни жаҳли чиққан, биз барчамиз майдонга тушиш учун биргаликда машғулотларда қатнашамиз, аммо қарорни мураббий чиқаради ва бунга тўғри реакция билдириш керак” – дейди Кепа.
Кепа: Тушунаман, Де Хеа ғазабда, аммо ким яхшироқ бўлса ўша майдонга тушади
Ўқилган: 3540