Силессен: Кетма-кет икки финални бой бердим. Бу мавсумни унутишим керак

Голландия терма жамоаси дарвозабони Яспер Силессен Миллатлар лигаси финали доирасида Португалияга қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Гедешнинг зарбаси қийин эди ва мен уни кеч кўрдиб қолдим, чунки Дензел [Думфрис] вазиятни ёпиб қўйганди. Гарчи терма жамоадаги 50-ўйиним бўлсада, мен ҳозир жуда ғазабдаман.

Нима дейишни билмайман, мен кетма-кет икки финалда (Испания Кубоги) ютқаздим. Қўшимчасига мени жароҳат таъқиб қилди. Бу мавсумни унутишим керак” – дейди Силессен.

Ўқилган: 1236
Барселона Голландия термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича