
Бугун Евро-2020 мусобақаси саралаш ўйинларининг 3-тури бошланади. Бугун А, В, D, F ва G гуруҳларидаги ўйинлар бўлиб ўтади.
Болгария термаси ўз майдонида Косовони қабул қилса, Черногория термаси Чехия майдонига сафр қилади. Ушбу гуруҳ пешқадами Англия мазкур турда ҳам дам олади.
В гуруҳи пешқадами Украина термаси Люксембургга қарши баҳс юритади. Сербия эса Литвани меҳмон қилади. Миллатлар лигасида ғолиб чиққан Португалия бу турда ўйнамайди.
D гуруҳида пешқадам бўлиб турган Ирландия термаси аутсайдер Гибралтарга қарши баҳс юритади, Грузия сафарда Дания билан ўйнайди. Бу гуруҳда Швейцария ўйнамайди.
F гуруҳи фаворити Испания термаси турнинг марказий ўйинида Швеция билан тўқнаш келади. Мальта ўзида Руминия билан масалага ойдинлик киритади. Яна бир ўйинда Норвегия термаси Фарер оролларига сафар қилади.
Шунингдек, бугун G гуруҳида ҳам ўйинлар ўтказилади. Пешқадамлар Польша ва Исроил ўзаро тўқнаш келишади. Латвия ўзида Словения билан ўйнайди. Австрия эса Македония майдонида ўйин ўтказади.