Пикфорд Англия термаси тарихига кирди

Англия терма жамоаси Миллатлар лигасининг учинчи ўрини учун кечган баҳсда Швейцарияни мағлуб этди (0:0, пенальтилар: 6:5).

“Уч шер”лар дарвозабони Жордан Пикфорд пенальтилар серияда Йосип Дрмичнинг зарбасини қайтарди, шунингдек, ўзи ҳам гол урди.

Шу тариқа, 25 ёшли Пикфорд расмий ўйинда пенальтилар сериясида зарба берган ва гол урган Англия термаси тарихидаги илк дарвозабонга айланди.

Инглизлар пенальтилар серияси қайд этилган сўнгги тўққиз ўйиннинг учтасини ғалаба билан якунлашди.

Ўқилган: 918
Англия термаси Рекордлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича