Португалия – УЕФА Миллатлар лигаси ғолиби!

УЕФА Миллатлар лигаси мусобақасининг финалидан ўрин олган Португалия – Голландия учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Драгау” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг дастлабки бўлими тўлиқ португаллар устунлигида ўтди, майдон эгалари бир нечта хавфли ҳужумларни уюштирган ҳолда рақибга ҳеч қандай имкон қолдиришмади. Голландлар кутилмаганда ҳимоявий ўйин кўрсатишди ва ҳужумга деярли ўтишмади.

Иккинчи бўлим ҳам Португалиянинг кескин ҳужумлари билан бошланди. Голландларнинг илк хавфли ҳужуми иккинчи бўлимнинг ўнинчи дақиқаларига тўғри келди, шунда ҳам бунга мезбон ҳимоячиларининг хатоси сабаб бўлди. Португалиянинг кетма-кет уринишлари 60-дақиқада ўз самарасини берди, Бернарду Силвадан ажойиб пасни қабул қилиб олган Гонсалу Гедеш тўпга тўхтатмасдан зарба бериб, ҳисобни очди.

Мазкур гол ниҳоят голландларни “уйғотиб” юборди ва меҳмонлар аста-секин босимни оширишди. Португаллар эса ҳимояланиб, қарши ҳужумларда тўп суришди. Жамоаларда яна бир нечтадан имкониятлар юзага келган бўлсада ҳисоб бошқа ўзгармади.

Шу тариқа, Португалия УЕФА Миллатлар лигасининг илк чемпионига айланди.

Миллатлар лигаси
Финал

Португалия – Голландия 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 60 Гедеш.

Португалия – Руй Патрисиу, Диаш, Геррейру, Нелсон Семеду, Фонте, Бернарду Силва, Данилу Перейра, Вильям Карвалью (Невеш, 90+3), Бруну Фернандеш (Моутинью, 81), Гедеш (Рафа Силва, 75),Роналду.

Голландия – Силлессен, де Лигт, Блинд, Думфрис, ван Дейк, де Рон (Люк де Йонг, 81), Френки де Йонг, Вейналдум, Бергвейн (ван де Бек, 60), Бабел (Промес, 46), Депай.

Огоҳлантиришлар: Думфрис (88).

Голландия термаси Европа Миллатлар лигаси Португалия термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Баркли: Бизда чарчоқ аломатлари сезилди
11:48
Шакири Португалиядан учралган мағлубиятга изоҳ берди
17:51
Жоау Фелиш: Келажагим борасида Миллатлар лигасидан сўнг қарор чиқараман
15:52
Португалия – Швейцария: Таркиблар!
22:51