Миллатлар лигаси. Англия пенальтилар сериясида Швейцариядан устун келди ва учинчи ўринни қўлга киритди

УЕФА Миллатлар лигаси мусобақасининг бронза медаллари учун кечган Швейцария ва Англия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.

“Афонсу Энрикеш” стадионида бўлиб ўтган ўйиннинг асосий вақтида дуранг натижа қайд этилди. Вазиятлар икки жамоада ҳам кам бўлди ва дарвозалар даҳлсиз қолди.

Иккинчи бўлим якунланиши арафасида инглизлар ҳисобни очишга эришгандилар, бироқ гол видеотакрорлардан сўнг бекор қилинди. Қўшимча бўлимларда ҳам ғолиб номи аниқланмади.

Пенальтилар сериясида омад инглизларга кулиб боқди.

Шу тариқа, Англия терма жамоаси мусобақанинг бронза медалларига сазовор бўлди.

Миллатлар лигаси
Учинчи ўрин учун ўйин

Швейцария – Англия 0:0 (Пен: 5:6)

Швейцария – Зоммер, Шер, Аканджи, Родригес (Дрмич, 87), Эльведи, Фернандеш (Закария, 61), Фройлер, Шакири (Цубер, 65), Джака, Мбабу, Сеферович (Окафор, 113).

Англия – Пикфорд, Магуайр, Гомес, Роуз (Уокер, 70), Делф (Баркли, 105), Алли, Лингард (Санчо, 105), Стерлинг, Дайер, Александер-Арнолд, Кейн (Уилсон, 75).

Огоҳлантиришлар: Роуз (23), Лингард (27), Джака (116).

Англия термаси Европа Миллатлар лигаси Швейцария термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Миллатлар лигаси. Бугун иккинчи финалчи номи маълум бўлади
14:54
Баркли: Бизда чарчоқ аломатлари сезилди
11:48
Шакири Португалиядан учралган мағлубиятга изоҳ берди
17:51
Португалия – Швейцария: Таркиблар!
22:51