Дешам Туркияга қарши ўйин ҳақида: Юзимга тарсаки тушгандай бўлди, бошқа нарса дея олмайман

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам жамоасининг Евро-2020 мусобақаси саралаши доирасида кечган Туркияга қарши ўйини ҳақида гапириб ўтди. Дешам шогирдлари 2:0 ҳисобида таслим бўлишди.

"Бутун жамоа шундай даражадаги ўйинни намойиш қилса ижобий натижадан умид қилиб бўлмайди.

Биз жамоа билан қўлимиздан келган барча ишни қилиб кўрдик, улар ўз ўйинини кўрсатишди. Жаҳон чемпионимисан, йўқми барибир ҳам юқори даражада ўйин намойиш қилиш керак.

Биз учун бу юзимга тарсаки туширгандай бўлди, бошқа ҳеч нарса айта олмайман. Сешанба куни бошқа ўйинимиз бор, Туркия терма жамоаси табриклаб қўйишим мумкин. Асосий ишга қайтиш лозим", - дейди Дешам.

Ўқилган: 2954
Евро-2020 саралаши Туркия терма жамоаси Франция термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича