Роналду 11 ёшли бола билан суратга тушиш учун автобусни тўхтатди (Видео)

Португалия терма жамоаси ва "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду мухлиснинг бирга суратга тушиш илтимосини қабул қилди.

Португалия термасининг машғулотларидан кейин жамоа меҳмонхонга автобусда кетди, бироқ Роналду 11 ёшли болакайнинг қўлида баннерни кўриб қолди: Cristiano Ronaldo deme un abrazo ("Криштиану Роналду, мени қучоқла").

Роналду автобус ҳайдовчисига тўхтатишни сўради ва мухлисни автобус салонига таклиф қилди. У билан бирга суратга тушишди.

11 ёшли мухлиснинг исми Эдуардо бўлиб, лейкомия касаллиги билан курашади.

Якшанба куни Португалия терма жамоаси Голландия билан Миллатлар Лигаси финалида куч синашади.


Европа Миллатлар лигаси Криштиану Роналду Португалия термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! Андре Гомеш – “Эвертон” футболчиси
07:38
"Наполи" Милинович-Савични ижарага олмоқчи
21:13
"Барселона" "янги Месси" топдими?
19:32
"Арсенал" ва "МЮ" Рабьо учун курашади
14:24