Бельгия ўзида Қозоғистонни йирик ҳисобда енгди, Германияда ишончли ғалаба

Евро-2020 саралаш босиқичи 3-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Бельгия термаси ўз майдонида Қозоғистонни қабул қилди ва йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.

Майдон эгаларининг голларига Дирис Мертенс, Тимоти Кастань ва Ромелу Лукакулар муаллиф бўлишди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Шотландия термаси ўзида Кипрни таслим этди.

Шу тариқа, Бельгия очколарини 9тага етказиб олган ҳолда пешқадамга айланди. Шотландия (6) эса Россия билан бир хил очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда бормоқда.

Германия терма жамоаси эса Белорусь майдонига сафар қилди. Лерой Сане ва Марко Ройсларнинг голлари немисларга ғалаба келтирди.

Германия икки ўйинда олти очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Битта ўйин кўп ўтказган Шимолий Ирландия (9) ҳозирча пешқадам бўлиб турибди.

Евро-2020 саралаши, 3-тур

Бельгия – Қозоғистон 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 11 Мертенс, 2:0 – 14 Кастань, 3:0 – 50 Лукаку.

Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Вертонген, Компани (Вермален, 78), Кастань, Витцель, де Брюйне (Тилеманс, 68), Азар, Азар, Мертенс, Лукаку (Батшуайи, 72).

Қозоғистон – Непогодов, Бейсебеков, Малый, Марочкин, Ерланов, Вороговский, Куат (Тагыберген, 78), Жуков, Жангылышбай (Исламхан, 46), Федин (Аймбетов, 66), Перцух.

Огоҳлантиришлар: Бейсебеков (37), Куат (45), Вороговский (75).

 

Шотландия – Кипр 2:1 (0:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 61 Робертсон, 1:1 – 87 Кусулос, 2:1 – 89 Берк.


Беларусь – Германия 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 12 Сане, 0:2 – 62 Ройс.

Беларусь – Гутор, Шитов, Наумов, Поляков, Володько, Громыко (Корзун, 57), Маевский, Драгун, Ковалев (Гордейчук, 69), Мартынович, Лаптев (Скавыш, 63).

Германия – Нойер, Гинтер, Киммих, Зюле, Шульц, Ройс (Брандт, 76), Гнабри (Дракслер, 71), Та, Сане, Клостерманн, Гюндоган (Горетцка, 81).

Огоҳлантиришлар: Шитов (77), Корзун (90).

Бельгия терма жамоаси Германия термаси Евро-2020 саралаши Қозоғистон термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Туркия - Молдова: Таркиблар!
21:57
Швеция ва Ирландияда ғалаба ва бошқа натижалар
00:02
Лукаку Бельгия терма жамоаси машғулотларини ўтказиб юборди
03:27
Германия сўнгги дақиқадаги гол эвазига Голландияни таслим этди
06:06