Туркия термаси жаҳон чемпионига имкон қолдирмади, Италия сафарда йирик ғалаба қайд этди

Евро-2020 саралаш босиқичи 3-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз якунига етди.

Туркия терма жамоаси ўз майдонида Францияни қабул қилди. Конья шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда турклар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув тенгкурашлар остида бошланди, бироқ майдон эгалари ўз имкониятларидан фойдалана олишди. 30-дақиқада Каан Айхан стандард вазиятдан сўнг боши билан дарвозани ишғол қилган бўлса, орадан ўн дақиқача ўтиб мезбонлар иккинчи голни уришди.

Самуэль Умтитининг хатосидан сўнг турклар рақиб жарима майдони яқинида қарши ҳужумга ўтиб кетишди, жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Женгиз Ўндер дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда ҳам Туркия футболчиларида яна уч-тўртта жуда қулай имкониятлар бўлди, бироқ Уго Льорис сейвлар орқали французларни голлардан сақлаб қолди.

Шу тариқа, Туркия очколарини 9тага етказиб олган ҳолда гуруҳ пешқадамига айланди. Франция (6) эса иккинчи ўринда қолди.

Параллел кечган баҳсда Италия термаси сафарда Греция билан ўйнади ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Николо Барелла, Лоренцо Инсинье ва Леонардо Бонуччининг голлари меҳмонларга ғалаба келтирди.

Евро-2020 саралаши, 3-тур

Туркия – Франция 2:0 (2:0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 30 Айхан, 2:0 – 40 Ўндер.

Туркия – Гюнок, Демирал, Калдирим, Челик, Айхан, Ўндер (Язиджи, 85), Тўкез, Текдемир, Қахвачи (Тўфан, 80), Караман, Йилмаз.

Франция – Льорис, Динь (Менди, 46), Умтити, Варан, Павар, Погба, Матюиди (Коман, 46), Сиссоко, Жиру (Бен-Йеддер, 72), Гризманн, Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Текдемир (39), Демирал (45), Умтити (45), Коман (86).

Греция – Италия 0:3 (0:3, 0:0)

Голлар: 0:1 – 23 Барелла, 0:2 – 30 Инсинье, 0:3 – 33 Бонуччи.

Греция – Баркас, Папастатопулос, Манолас, Сиовас, Стафилидис, Масурас, Самарис (Бакасетас, 77), Фортунис, Зека, Коловос (Мавриас, 46), Курбелис (Сиопис, 46).

Италия – Сиригу, Флоренци, Бонуччи, Кьеллини, Эмерсон (Де Шильо, 68), Верратти (Пеллегрини, 81), Жоржиньо, Инсинье, Барелла, Кьеза, Белотти.

Огоҳлантиришлар: Самарис (18), Верратти (43), Масурас (45).

***

Туркия - Франция ўйинидаги голларни томоша қилинг:

Евро-2020 саралаши Италия терма жамоаси Туркия терма жамоаси Франция термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24
ЕЛ. “МЮ” ва “Рома”да ғалаба, ЦСКА ва “Боруссия М” йирик ҳисобда мағлуб бўлди
06:57
Англия чемпионати, 7-тур. "Манчестер Юнайтед" – "Арсенал" 1:1
06:02
Эктор Купер кетиши керакми? Унга охирги марта Яманга қарши имкон бериш лозим - ўзгартирмаса кетиши керак!
08:26