Евро-2020 саралаши. Хорватия ўзида Уэльсни енгди, Исландия ҳам ғалаба қозонди

Евро-2020 саралаш босиқичи 3-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Хорватия термаси ўз майдонида Уэльсни қабул қилди ва кичик ҳичобда мағлуб этди.

17-дақиқада Жеймс Лоуренс ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Иккинчи бўлим дебютида Иван Перишич ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Меҳмонларнинг ягона жавоб тўпини Дэвидл Брукс киритди.

Шу тариқа, хорватлар ушбу ғалабадан кейин очколарини 6тага етказиб олган ҳолда биринчи ўриндаги Англияга етиб олишди.

Параллел кечган ўйинда Исландия термаси Альбания билан баҳс юритди. Унда Гудмундссоннинг ягона голи исландларга уч очко келтирди.

Евро-2020 саралаши

Хорватия – Уэльс 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар
: 1:0 – 17, автогол Лоуренс, 2:0 – 48 Перишич, 2:1 – 77 Брукс.

Хорватия – Ливакович, Едвай, Ловрен, Баришич, Вида, Ковачич (Бадель, 76), Модрич, Брекало (Пашалич, 66), Брозович, Перишич, Крамарич.

Уэльс – Хеннесси, Мифем, Лоуренс, Дэвис, Робертс, Смит (Брукс, 65), Джеймс (Матондо, 79), Волкс (Ампаду, 66), Аллен, Бэйл, Уилсон.

Огоҳлантиришлар: Брекало (28), Бэйл (48), Едвай (50), Ловрен (54), Вида (69), Брозович (90).

Исландия – Албания 1:0 (1:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 22 Гудмундссон.

Исландия – Халльдоурссон, Сигурдссон, Херманнссон, Скуласон, Арнасон, Сигурйонссон (Сигурдссон, 81), Гудмундссон (Траустасон, 56), Бьярнасон, Гуннарссон, Сигурдссон, Кьяртанссон (Сигторссон, 63).

Албания – Бериша, Дермаку, Хюсай, Исмайли, Леняни, Баша (Каче, 68), Абраши, Джака (Ндой, 72), Весели, Цикалеши (Садику, 80), Балай.

Огоҳлантиришлар: Сигурйонссон (33), Дермаку (88), Весели (88).

Евро-2020 саралаши Уэльс термаси Хорватия термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кепа: Тушунаман, Де Хеа ғазабда, аммо ким яхшироқ бўлса ўша майдонга тушади
11:20
Германия сўнгги дақиқадаги гол эвазига Голландияни таслим этди
06:06
Испаниянинг навбатдаги ўйинларга чақирилган футболчилари рўйхати эълон қилинди
05:24
Қозоғистон ўз майдонида Бельгияга ютқазиб қўйди
20:12