Испания термаси ёрдамчи мураббийи: Таркиб ва тактика танлашда Энрике билан маслаҳатлашдик

Испания терма жамоасининг ёрдамчи мураббийи Роберт Морено Евро-2020 саралаш ўйинлари доирасида Фарерга қарши кечган баҳсдан (4:1) сўнг Луис Энрике билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа бош мураббийи оилавий сабаблар туфайли кетма-кет иккинчи ўйинда қатнашмаяпти.

“Ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида мен бутун ҳафта мобайнида Луис билан алоқада бўлиб турдим. Учрашувдан аввал у билан асосий таркиб ва тактикани муҳокама қилдим. Биз ўйин давомида ҳам сухбатлашиб турдик.

Мен Луиснинг ўрнида қанча керак бўлса шунча пайт бўламан, аммо у асосий бўлиб қолаверади”, – дейди Морено.

Ўқилган: 948
Испания термаси Луис Энрике

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича