Аргентина ўртоқлик ўйинида Никарагуага бешта гол урди, Уругвайда ҳам ғалаба

ФИФА кунларидан фойдаланиб бир нечта терма жамоалар ўртоқлик учрашувларида иштирок этишмоқда.

Уругвай термаси Панама билан баҳс юритди ва 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Макси Гомес, Луис Суарес ва Федерико Вальверденинг голлари мезбонларга ғалаба олиб келди.

Аргентина эса Никарагуа билан ўйнади. Бу учрашувда Лионель Месси ва Лаутаро Мартинеслар дубль қайд этган бўлишса,  меҳмонларнинг ягона жавоб тўпини Хуан Рамон Баррера киритди.

Ўртоқлик ўйинлари


Уругвай – Панама 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 19 Макси Гомес, 2:0 – 69 Суарес, 3:0 – 79 Вальверде.

Уругвай – Муслера, Годин, Хименес, Касерес, Лаксальт, Нандес (Перейро, 75), Лодейро (Кавани, 64), Бентанкур (Торрейра, 56), Весино (Вальверде, 46), де Арраскаэта (Родригес, 75), Макси Гомес (Суарес, 63).

Панама – Мехия, Торрес, Мурильо, Эскобар (Мачадо, 72), Гальван (Паласиос, 87), Кинтеро (Блэкберн, 86), Пиментель, Годой, Санчес (Родригес, 82), Каммингз, Фахардо (Арройо, 72).

 

Аргентина – Никарагуа 5:1 (2:0, 3:1)

Голлар: 1:0 – 37 Месси, 2:0 – 38 Месси, 3:0 – 63 Мартинес, 4:0 – 73 Мартинес, 5:0 – 81 Перейра, 5:1 – 90, пенальти Баррера.

Аргентина – Армани, Саравия, Отаменди, Фойт (Фунес Мори, 73), Акунья (де Пауль, 62), Паредес, Ло Чельсо, Родригес (Тальяфико, 56), Агуэро (Мартинес, 46), Месси (Дибала, 46), Суарес (Перейра, 57).

Аргентина термаси Уругвай термаси Ўртоқлик учрашувлари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўртоқлик ўйинлари. Бугун Жанубий Корея термаси Эрон билан ўйнайди ва бошқа учрашувлар
14:14
Ўртоқлик ўйинлари. "Ливерпуль" йирик ҳисобда "Наполи"га ютқазди ва бошқа натижалар
10:08
“Навбаҳор” назорат учрашувида Про-лига клубидан устун келди
12:38
Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия АҚШда Колумбия билан дуранг ўйнади, Мексикадан эса йирик ғалаба
09:55