Евро-2020 саралаши. Бугун Германия, Италия ва Бельгия термалари ўз ўйинларини ўтказади

Евро-2020 саралаши ўйинлари давом этади. Бугун С, E, H, I ва J гуруҳларида 3-тур баҳслари ўтказилади.

Германия терма жамоаси сафарда Белорусга қарши ўйнайди. Эстония эса С гуруҳи пешқадами Шимолий Ирландияни ўз майдонида қабул қилади. Мазкур турни Миллатлар лигасида иштирок этаётган Голландия термаси ўтказиб юборади.

Турнинг марказий ўйинларидан бири Е гуруҳи фаворитлари ўртасида кечади. Хорватия термаси ўзида Уэльс билан рўбару келади. Озарбайжон эса Бакуда Венгрияни қабул қилади. Ушбу турда Словакия дам олади.

Н гуруҳида ҳам марказий ўйинлардан бири бўлиб ўтади. Сал аввал биз билан ўртоқлик ўйинида иштирок этган Туркия термаси ўз майдонида амалдаги жаҳон чемпиони Францияни қабул қилади. Мазкур ўйинда ғалаба қозонган жамоа гуруҳ пешқадамига айланиб олади. Шунингдек, Исландия термаси Албания билан ўйнаса, гуруҳ аутсайдерлари Молдавия ва Андорра ўзаро масалага ойдинлик киритишади.

I гуруҳи пешқадами Бельгия термаси қўшниларимиз Қозоғистонни қабул қилади. Сан-Марино эса Россияга сафар қилади. Яна бир ўйин Шотландия ва Кипр термалари ўртасида кечади.

Ушбу турда J гуруҳи етакчилари ҳам ўзаро тўқнаш келишади. Италия термаси Греция майдонида меҳмон бўлади. Финландия ўзида Босния ва Герцеговинани қабул қилса, Арманистон термаси Лихтенштейн билан ўйнайди.

Бельгия терма жамоаси Германия термаси Евро-2020 саралаши Италия терма жамоаси Қозоғистон термаси Россия терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Бугунги ўйинлар анонси
14:18
Швеция ва Ирландияда ғалаба ва бошқа натижалар
00:02
Лукаку Бельгия терма жамоаси машғулотларини ўтказиб юборди
03:27
Германия сўнгги дақиқадаги гол эвазига Голландияни таслим этди
06:06