Ўзбекистон Тошкентда КХДР термасини йирик ҳисобда енгди

Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинида КХДР билан баҳс олиб борди. "Миллий" стадионда бўлиб ўтган баҳсда ҳамюртларимиз йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди. Ушбу саҳифа орқали учрашувнинг матнли трансляцияси билан танишинг.


Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон – КХДР 4:0 (1:0, 3:0)
7 июнь, 20:00, "Миллий"

Голлар: 1:0 - 29, пенальти Аҳмедов, 2:0 - 65 Абдуҳолиқов, 3:0 - 68 Сергеев, 4:0 - 90+1 Турсунов.

Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов (Даврон Ҳошимов, 46), Достон Турсунов, Анзур Исмоилов, Акром Комилов, Одил Ҳамробеков, Икром Алибоев (Остон Ўрунов, 66), Одил Аҳмедов (Сардор Мирзаев, 84), Жалолиддин Машарипов (Қувондиқ Рўзиев, 84), Достон Ибрагимов (Хуршид Ғиёсов, 75), Темурхўжа Абдуҳолиқов (Игорь Сергеев, 66).
Захира: Жавоҳир Илёсов, Ботирали Эргашев, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Фозил Мусаев, Элдор Шомуродов.

КХДР: Шин Хёк, Чан Кук Чол, Ри Тонг Ил, Чо Жу Сонг, Хан Тҳэ Хёк, Ким Йонг Ил, Шим Хён Жин (Хон Жин Сон, 63), Ри Ун Чол, Ри Чан Хо, Рим Кван Хёк (Сон Чон Хёк, 80), Ри Йон Чол
Захира: Ким Кванг Чол, Ри Мёнг Гук, Ри Жонг Мин, Сон Кум Ил, Сон Чол Ун, Ким Ил Гван, Чон Ил Гван, Хён Чол Бом, Пак Хён Ил, Чо Сол Сон.

Огоҳлантиришлар: Ҳён Жин (26), Жу Сон (41), Ибрагимов (42), Ун Чол (45)

***

90+3'. Ўйин яунланди

90+1'. ГООООООООООООООООООООООЛ! Турсунооооооов! Чап қанотдан узатилган тўпни Исмоилов боши билан марказга йўанлтирди, у ерда Серггевнинг зарбаси ўхшамади. Натижада Достон деярли бўш қолган дарвозани ани қнишонга олди

90'. Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди

88'. ЗАРБАААААААА! Ҳошимов ўнг қанотдан чиройли тарзда жарима майдонига ёриб кирди ва Сергеевга пас берди. Бироқ Игорнинг зарбасини дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди

81'. Ғиёсов ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб зарба берди, бироқ унга бироз аниқлик етишмади

74'. Ўрунов жарима майдония ичига ёриб кириши мумкин эди, бироқ у тўпни ўзига тўйсурдиришда хатога йўл қўйди

72'. Корейслар хавфли жарима зарбасига эга бўлишди, Кван Ҳёкнинг зарбаси ўта ноаниқ бўлди

71'. Вакилларимиз ишонч билан тўпни назорат қилишмоқда

68'. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ!!! Сергеееееееееев! Ҳимоячи тўпни дарвозабонга оширишда қўпол хатога йўл қўйди, у ерда пайдо бўлган Игорь ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди

65'. ГООООООООООООООООООООООЛ! Аҳмедов-Ибрагимов-Абдуҳолиқов комбинациясини Термурхўжа аниқ зарба билан якунлади. Одилнинг узатмасидан сўнг Ибрагимов ўнгқанотдан тезликда ҳимоячини ортда қолдирди ва қулай вазиятда турган Абдуҳолиқовга тўпни узатди

62'. Вакилларимизнинг кетма-кет ҳужумлари самарасиз бўлди

56'. Алибоев ва Ибрагимов ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирмоқчи бўлишди, бироқ Достоннинг уриниши самара келтирмади

55'. Машарипов ўнг қанотда тезлик олиб олдинга ўтагнди, бироқ унинг узатмаси ҳеч кимг тегмай нариги қанотга ўтиб кетди

53'. Зарбааааа! Ун Чол узоқ масофадан ажойиб зарба йўллади, Уни Қувватов қийинчилик билан қайтариб қолди

51'. Бурчакка яқин нуқтадан жарима зарбасини ижро этдик, жарима майдонига узатилган тўпни Турсунов боши билан дарвоза томон йўллади, бироқ рақиб посбони жой танлашда адашмади

48'. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар ҳужумкор ўйин намойиш қилишмоқда

46'. Иккинчи бўлим бошланди

***

45+3'. Биринчи бўлим якунланди

45'. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди

45'. Таймнинг сўнгги паллари рақибларнинг фаоллигида ўтмоқда

41'. Чо Жу Сон сариқ карточкага лойиқ кўрилди

37'. Санжардан яна бир сейв!


35'. ЗАРБАААА! Ҳамробековнинг пасидан кеийн Абдуҳолиқов жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади, бироқ тўп устун ёнидан ўтиб кетди

32'. Ҳамробеков тўпни йўқотгач, рақиблар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Бироқ олис масофадан берилган зарбани Қувватов эгаллаб олди

29'. ГОООООООООООООООООООООЛ! Аҳмедов 11 метрлик жарима зарбасини аниқ бажарди

28'. Пенальти! Машарипов хавфли вазиятга чиқиб бораётганди, уни қўполлик билан тўхтатиб қолишди

27'. Аҳмедовнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

26'. Ҳён Жинга сариқ карточка кўрсатилди

26'. Қулай нуқтадан жарима зарбасига эга бўлдик

25'. Купер шогирдларининг ҳаракатларидан норози бўлмоқда

24'. Машарипов тўпни тўғри дарвозага йўллади, аммо ноаниқ

23'. Комилов чап қанотдан тезлик олганди, бироқ уни рақиб ҳимоячиси жарима майдони ёнида қўполлик билан тўхтатди

19'. Ўйинни вакилларимиз тўлиқ назорат қилишмоқда

15'. ЗАРБААААА! Алижоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпига Аҳмедов боши билан зарба берди, тўп ерга сапчиган ҳолда тўсин тепасидан ўтиб кетди

11'. Аҳмедоооооооооооооооов! Жарима зарбасидан сўнг Ҳамробеков боши билан дарвоза томон йўналтирди, бироқ Одил Аҳмедов деярли бўш қолган дарвозани аниқ нишонга ола билмади

10'. Зарбааааааа! Коруйсларнинг илк ҳужуми хавфли зарба билан якунланди. Чу Соннинг зарбасини Қувватов қийинчилик билан қайтарди

9'. Ниҳоят! Машариповнинг чап қанотдан узатган тўпини рақиблар эгаллаб олишди

7'. Рақиб дарвозаси олдида бирорта вазият ярата олмаяпмиз

3'. Тўп назорати вакилларимиз томонида бўлиб турибди

1'. Ўйин бошланди

0'. Мадҳиялар янграмоқда

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

*****

Одил Аҳмедовнинг 29-дақиқада пенальтидан урган голини томоша қилинг!

КХДР терма жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси назорат ўйинида дуранг қайд этди
17:51
Ўзбекистон терма жамоасида юқори натижаларга эришган футболчилар ЎФАда иш бошлашмоқда
13:12
Ўзбекистон "B" Про лигасида 4-тур учрашувлари ўтказилди
04:21
Лига кубоги. “Қўқон-1912” “Локомотив”ни ҳам тор-мор этди, “Сурхон” Про-лига вакилига йирик ҳисобда ютқазди
19:57