Лиссабоннинг "Спортинг" клуби ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ёзги трансфер мавсумида АПЛга йўл олиши мумкин.
Sky Sports нашрида келтирилишича, 24 ёшли хавбек учун "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Тақачилар" клубни тез орада тарк этадиган Кристиан Эриксен ўрнида Фернандешни таклиф қилмоқчи.
Шунингдек, Фернандеш хизматига "Манчестер Сити" ва МЮ ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда португалиялик футболчи 33та учрашувда майдонга тушган ва 20 маротаба гол киритган.
"Спортинг" етакчиси учун яна бир клуб курашади
Ўқилган: 2189