Евро-2020 саралаши. Бугун 3-тур старт олади

Бугун Евро-2020 мусобақаси саралаш ўйинларининг 3-тури бошланади. Бугун А, В, D, F ва G гуруҳларидаги ўйинлар бўлиб ўтади.

Болгария термаси Чехия майдонига сафар қилса, Черногория ўзида Косово билан ўйнайди. Ушбу гуруҳ пешқадами Англия мазкур турда дам олади.

Мазкур кечанинг марказий ўйинларидан бирида В гуруҳи пешқадами Украина термаси Сербияга қарши баҳс юритади. Люксембург эса Литва майдонида меҳмон бўлади. Миллатлар лигасида иштирок этаётган Португалия эса бу турда ўйнамайди.

D гуруҳида 100 фоизлик натижа қайд этаётган Ирландия термаси Дания билан муҳим ўйинда иштирок этса, гуруҳ аутсайдерлари Грузия ва Гибралтар ўзаро масалага ойдинлик киритишади.

F гуруҳи фаворити Испания термаси Фарер оролларига сафар қилади. Швеция эса Мальта билан масалага ойдинлик киритади. Яна бир ўйинда Норвегия термаси Руминияга қарши тўп тепади.

Шунингдек, бугун G гуруҳида ҳам ўйинлар ўтказилади. Шимолий Македония ўзида Польшани қабул қилса, Исроил термаси Латвияга сафар қилади. Австрия эса Словения билан ўйнайди.

Евро-2020 саралаши Испания термаси Польша терма жамоаси Сербия термаси Украина термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Бугунги ўйинлар анонси
08:54
Евро-2020 саралаши. Испания, Польша, Данияда йирик ғалаба ва бошқа натижалар
04:41
ЖЧ-2022 саралаши. Осиё минтақасида биринчи босқич якунланди
16:31
Моратанинг дубли Испанияга ғалаба тақдим этди
07:27