Баркли: Бизда чарчоқ аломатлари сезилди

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Росс Баркли Нидерландия билан учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Натижадан жуда ҳам хафаман. Биз бошқача натижа кутгандик. Кутилмаган ва кулгули голлар ўтказиб юбордик. Оғир мавсумдан сўнг бизда чарчоқ аломатлари сезилди. Бундай ўйинларда хато қилмаслигимиз ва руҳан тайёр бўлишимиз лозим", - дея Баркли сўзларидан келтирмоқда Sky Sports.

Ўқилган: 1007
Англия термаси Европа Миллатлар лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича