Миср олимпия терма жамоаси аъзолари юртимизга етиб келишди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9 ва 11 июнь кунлари Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари мисрлик тенгдошларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишади. Мазкур ўртоқлик ўйинлари Андижон ва Наманган шаҳарларида бўлиб ўтади. Ана шу ўйинларда иштирок этиш учун Миср олимпия терма жамоаси аъзолари бугун пойтахтимизга етиб келишди.
 
Улар пойтахтимиздаги "Ramada" меҳмонхонасига жойлашишди. Мисрлик футболчилар эртага Тошкентда машғулот ўтказишади. 8 июнь куни эрта тонгда Андижон сари йўл олишади. Ўзбекистон ОТЖ ва Миср ОТЖ ўртасидаги дастлабки ўртоқлик ўйини 9 июнь куни Андижондаги "Соғлом авлод" ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:00да бошланади.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лига Кубоги. “Металлург” ўзида “Қизилқум”га ютқазиб қўйди
21:02
Любинко Друлович: Келаси учрашувга боримизни бериб тайёрланамиз
17:49
ЎФА'нинг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди. Унда ташкилотга янги президент сайланди
15:43
“Шўртан” сўнгги дақиқалардаги гол эвазига “Динамо”ни енгди
20:33