RMC: фақатгина "Барса" ва "ПСЖ" де Лигтга қизиқмоқда, ўйинчи яқин кунларда бир қарорга келади

"Аякс" клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигтга номзодлар иккитагача қисқарди.

RMC Sport нашрининг маълумотига кўра, 19 ёшли футболчининг трансфери бўйича ишларни фақатгина "Барселона" ва "ПСЖ" клублари олиб бормоқда.

Голландиялик футболчи фаолиятини қаерда давом эттириши борасидаги қарорни яқин вақтларда қабул қилади. Гап бу ерда ҳафталар ҳақида эмас, балки кунларда кетмоқда.

Келишувнинг қиймати ҳали аниқ эмас. Де Лигтнинг янги клуби таҳминан 75 млн евродан воз кечиши кутилмоқда.

Аякс Барселона Маттейс де Лигт ПСЖ Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Атлетико" ёзда "Манчестер Сити"дан ҳимоячи сотиб олмоқчи
20:37
"Рома" қишда Ловренни сотиб олмоқчи
20:01
Sky Sport: Рибери Россия, Голландия ва Арабистондан таклифларни рад этди
12:39
Жиру МЛСда тўп суришни орзу қилмоқда
14:06