Шакири Португалиядан учралган мағлубиятга изоҳ берди

Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси Шердан Шакири Миллатлар лигаси ярим финали доирасида Португалиядан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз яхши ўйнадик, бироқ Роналду барчасини ҳал қилди. Футбол ўзи шундай. Баъзида яхши ўйнаб туриб, мағлубиятга учрайсан. Хатоларимиз кўп, уларни бартараф қилишга, кейинги ўйинларда буни такрорламасликга ҳаракат қиламиз", - дея Шакири сўзларидан келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Ўқилган: 1623
Европа Миллатлар лигаси Португалия термаси Швейцария термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича