“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси катта ўғиллари Тьяго ва Матеонинг футболга қизиқишлари борасида гапирди.

“Тьяго ўйинларни ўтказиб юбормайди. Матео ҳам футболни яхши кўради, аммо у турли хил футболкаларни кияди. Биз уйда ўйнаётгандик ва у менга: “Мен сизларни ютган “Ливерпуль” тарафидаман”, деди. “Валенсия” билан ҳам шундай ҳодиса.

Биргаликда телевизор кўрар эканмиз, у “Реал”нинг ҳар бир голида бақиради. У “Реал”нинг мухлиси”, – дейди Месси.

Мессининг учта ўғли бор: Тьго, Матео ва Чиро. Тьяго ва Матео “Барселона” академиясининг махсус дастури бўйича шуғулланишади.