Миллатлар лигаси. Бугун иккинчи финалчи номи маълум бўлади

Бугун УЕФА Миллатлар лигасининг иккинчи ярим финал баҳси бўлиб ўтади. Унда Голландия ва Англия термалари ўзаро тўқнаш келадилар.

Мазкур терма жамоалар яқин-яқингача ўз савияларидан анча паст ўйин намойиш қилишаётганди, бироқ ҳозирда улар эски мавқеларини тиклаш учун анча катта қадамлар ташлашмоқда.

Голландия термаси “ўлим гуруҳи”да биринчиликни қўлга киритиб, мазкур босқичга етиб келди. “Учар голландлар” ўз гуруҳларида амалдаги жаҳон чемпиони Франция ва Германия термаларини ортда қолдириб кетишди.

Инглизлар ҳам осонликча бу ерга етиб келганлари йўқ. Англия ўз гуруҳида Хорватия ва Испания билан ўйнади ва сўнгги турда ЖЧ-2018 финалчиларини доғда қолдирган ҳолда финал босқичига йўл олди.

Бугун клубдошлар дуэлига ҳам гувоҳ бўламиз, Жоржиньо Вейналдум ва Виржил ван Дейклар мерсисайдлар сафида тўп сурувчи шерикларига қарши баҳс олиб боришади. Хуллас бугун ёш таркибга эга жамоалар иштирокидаги ажойиб курашга гувоҳ бўламиз.

Ушбу жуфтлик ғолиби финалда Португалия билан ўйнайди.

Миллатлар лигаси
½ финал

Голландия – Англия

6 июнь, 23:45, Гимарайнш

Ўқилган: 1787
Англия термаси Голландия термаси Европа Миллатлар лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича