"Андижон" бугундан "Металлург"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлайди

Суперлигада юзага келган қисқа танаффусдан унумли фойдаланган "Андижон" жамоаси мураббийлари Лига Кубоги доирасида Муборакнинг "Машъал" жамоасига қарши сафарда ўтказилган учрашувдан сўнг, жамоа футболчиларига қисқа муддатли дам олиш куни беришган эди.

Ийд Рамазон Ҳайити байрамини ўз оиласи бағрида ўтказган футболчиларимиз бугун жамоанинг Андижон шаҳридаги спорт-қароргоҳига йиғилишади ва 12-тур доирасида бўлиб ўтадиган Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши тайёргарликни бошлашади, дея хабар қилмоқда клуби матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча бош мураббий сифатида расман таништирилган Александр Андреевич Хомяков бугундан эътиборан футболчига машғулот ўтказишни бошлайди ва "Металлург" жамоасига қарши майдонга олиб тушади.

Ўқилган: 817
Андижон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича