Африка чемпионлар лигаси финал ўйини бошқатдан ўйналади, "Эсперанс" кубокни қайтаради

Африка чемпионлар лигаси Туниснинг "Эсперанс" ва Марокашнинг "Видад Касабланка" ўртасида кечган финал баҳси қайтадан ўйналади, деб маълумот бермоқда Африка футбол конфедерацияси.

Учрашув нейтрал майдонда ўтказилади. "Эсперанс" олдинги ўйинда мусобақа ғолиблигига эга чиққан эди ва улар соврин ва медалларни қайтариб беришади.

Эслатиб ўтамиз, "Видад Касабланка" ва "Эсперанс" клублари ўртасидаги ўйин Марокашда бўлган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Жавоб ўйинининг 59-дақиқасида меҳмонлар 1:0 ҳисобида гол уриб тенглаштирган эди. Бош ҳакам офсайд туфайли голни бекор қилди. "Видад Касабланка" клуби футболчилари вазиятни VAR тизими ёрдамида қайта кўришни талаб қилишди, бироқ VAR тизимининг техник носозлик туфайли ҳакам вазиятни қайта кўра олмаган. Якунда Марокаш жамоаси ўйини охиргача якунлашдан бош тортишган. Бир ярим соатдан кейин ҳакам финал ҳуштагини чалиб "Эсперанс"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этди. Тунис жамоасига бош соврин ҳамда медаллар тақдим қилинган.

Ўқилган: 3793
VAR тизими Африка футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича