Роналду ЖЧ-2018'дан кейин илк бор жарима зарбасидан гол урди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Миллатлар лигасининг ярим финалидан ўрин олган Швейцарияга қарши кечган баҳсда (3:0) хет-тирк қайд этди.

25-дақиқада Роналду жарима зарбасини голга айлантирди. Бу Роналду учун ЖЧ-2018 мусобақасидан кейин терма сафидаги илк гол бўлди. Сўнгги бор у 20 июнда Марокаш (1:0) дарвозасини ишғол қилганди.

Шунингдек, Роналду терма жамоа ва клуб миқёсидаги ўйинларни ҳисоблаганда ЖЧдан кейин илк бор жаримадан тўп киритди. Форвард чемпионатда Испания (3:3) дарвозасига жаримадан гол урганди.

Эслатиб ўтамиз, Россиядаги мусобақадан сўнг терма сафида Роналду танаффус олган ва Евро-2020 саралаш баҳслари арафасида жамоага қайтганди.

Европа Миллатлар лигаси Криштиану Роналду
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шакири Португалиядан учралган мағлубиятга изоҳ берди
17:51
Португалия – Швейцария: Таркиблар!
22:51
Англия термаси Миллатлар Лигаси учун якуний таркибни эълон қилди
05:02
Миллатлар лигаси. Роналдунинг учта голи Португалияни финалга олиб чиқди
01:39