Миллатлар лигаси. Роналдунинг учта голи Португалияни финалга олиб чиқди

УЕФА Миллатлар лигаси мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган Португалия ва Швейцария терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. “Драгау” стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув иккала жамоанинг қатор ҳужумлари билан бошланди, тўп назорати ва ўйиндаги устунлик мезбонлар томонида бўлсада, хавфли вазиятлар яратиш борасида швейцарлар фаол бўлишди.

Бироқ биринчи бўлиб гол уриш португалларга насиб этди, 25-дақиқада Криштиану Роналду ўзи ишлаб олган жарима зарбасини қойилмақом бажариб, ҳисобни очди. Голдан сўнг меҳмонлар рақиб дарвозаси олдида кучли босимни юзага келтиришди, аммо танаффусга қадар бошқа гол бўлмади.

Иккинчи бўлим дебютида меҳмонлар пенальти ишлаб олишди, ҳакам дастлаб Швейцария дарвозаси томон пенальти белгилади, бироқ ундан аввалги ҳужумда қарама-қарши дарвозага пенальти борлиги маълум бўлди. Ўйин ҳаками Феликс Брих видетакрорларни бир неча бор кўргач, португаллар дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгиланди. Уни Рикардо Родригес аниқ бажариб, мувозанатни тиклади.

Шундан кейин ўйин темпи бироз тушди  ва жамоалар эҳтиёткорона ҳаракат қилишди. Позицион устунлик майдон эгалари томонида бўлди, бироқ меҳмонлар ҳам вақти-вақти билан хавфли ҳужумлар ташкил қилишди.

Сўнгги дақиқалар мезбонларга омадли келди. 88-дақиқада Бернарду Силва ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, у ерда Роналду тўпга тўхтатмасдан зарба бериб дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Роналду хет-тригини нишонлади, Гонсалу Гедешнинг узатмасидан сўнг Криш дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва учинчи голини урди.

Шу тариқа, Португалия финалга йўл олди ва у ерда Англия – Голландия учрашуви ғолиби билан ўйнайди.

Миллатлар лигаси
Ярим финал

Португалия – Швейцария 3:1 (1:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 25 Роналду, 1:1 – 57, пенальти Родригес, 2:1 – 88 Роналду, 3:1 – 90 Роналду.

Португалия – Руй Патрисиу, Пепе (Фонте, 63), Геррейру, Нелсон Семеду, Диаш, Рубен Невеш, Вильям Карвалью, Бернарду Силва, Бруну Фернандеш (Моутинью, 90), Жоау Феликс (Гедеш, 70), Роналду.

Швейцария – Зоммер, Шер, Родригес, Мбабу, Аканджи, Жака, Фройлер (Дрмич, 89), Цубер (Штеффен, 83), Закария (Фернандеш, 71), Шакири, Сеферович.

Огоҳлантиришлар: Жака (66), Шер (68), Шакири (85).

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

***

Роналдунинг биринчи голини томоша қилинг:

Европа Миллатлар лигаси Португалия термаси Швейцария термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Баркли: Бизда чарчоқ аломатлари сезилди
11:48
Шакири Португалиядан учралган мағлубиятга изоҳ берди
17:51
Португалия – Швейцария: Таркиблар!
22:51
Португалия – УЕФА Миллатлар лигаси ғолиби!
01:36