Бугун УЕФА Миллатлар лигасининг финал босқичи старт олади

Бугун Европа Миллатлар Лигаси мусобақасининг финал босқичи старт олади. Бу босқичга қадар Португалия, Голландия, Англия ва Швейцария терма жамоалари етиб келишган. Ярим финалнинг дастлабки ўйинида Португалия термаси Швейцарияга қарши баҳс олиб боради.

Португалия термасида бир томондан устунлик бор, чунки мазкур ўйинларга улар мезбонлик қилишади. Португаллар гуруҳ босқичида Италия ва Польшани ортда қолдирган ҳолда шу ерга етиб келишди. Швейцария эса Бельгия ва Исландияни гуруҳда қолдириб кетди.

Мазкур жамоалар ЖЧ-2018 саралаш босқичида бир гуруҳдан жой олишган ва ўз майдонларида 2:0 ҳисобидаги ғалабаларни қайд этишганди. Жамоалар Евро-2020 саралаш босқичини омадли бошлай олишмади. Швейцария сафарда Грузияни енгди (2:0) ва Дания билан кечган драматик ўйинда (3:3) 84-дақиқагача йирик ҳисобда олдинда бораётиб, якунда ўз дарвозасидан учта тўп олиб чиқди. Португалия эса икки турда иккита дуранг қайд этди, Фернанду Сантуш шогирдлари Украина ва Сербия билан муроса йўлини танлашди.

Миллатлар лигаси
Ярим финал

Португалия – Швейцария

5 июнь, 23:45, “Драгау”

Европа Миллатлар лигаси Португалия термаси Швейцария термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
Германия ўртоқлик учрашувида Сербия билан дуранг ўйнади
06:50
"Ювентус" Пауло Дибала билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилиб кўради
16:55
Фарҳод Абдуллаев U-17 Жаҳон чемпионатида инструкторлик қилади
15:55