ПФЛ талабини бажармаган Бухоро вилояти жамоасига техник мағлубият ёзилди

Бугун, 4 июнь куни B Про-лига иштирокчи жамоалари 9-тур учрашувларини ўтказишади.

Айни пайтга келиб A ва B Про-лигада мавсум ўзининг айни қизиган палласига яқинлашмоқда. Жамоалар ҳозирга келиб 8 тадан учрашувлар ўтказиб улгуришди. Бироқ ПФЛ олдидаги мажбуриятларини ҳамон тўла бажармай келаётган клублар ҳам йўқ эмас.

Жумладан, "Иттифоқ Бухоро" клуби ҳалигача бадал пулини тўлаб улгургани йўқ.

Профессионал футбол лигаси Спорт мусобақаларини ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси юқоридаги клубларга мазкур масалани яқин вақт ичида ҳал этиш учун огоҳлантириш хати юборган эди. Бироқ клуб томонидан зарур ҳаракат амалга оширилмади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу сабабдан бугунги B Про-лига 9-тури доирасидаги ўйинда мазкур клубга техник мағлубият ёзилади.

ЗОМИН — ИТТИФОҚ-Б +:-

Ўзбекистон. Про Лига В
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

А ва B Про-лига 11-тур дисквалификациялари
08:29
Диёр Имомхўжаев "Хоразм" - "Машъал" учрашувида рўй берган ҳолатга изоҳ берди
21:26
А ва В Про-лига иштирокчилари секин-аста сараланмоқда
02:39
А Про-лига 6- тур учрашувлари бошланиш вақтлари маълум бўлди
13:40