Испания полицияси Ла Лига сўнгги туридан ўрин олган “Вальядолид” – “Валенсия” (0:2) учрашувини текширишда давом этмоқда. Бунда мезбонларнинг бир нечта футболчиси ўйин натижасига пул тиккани гумон қилинмоқда.
“Вальядолид” мазкур ўйинга қадар Примерада қолиш вазифасини бажарган, “кўршапалаклар” эса мазкур ғалаба туфайли ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишганди.
Полиция гумондорларнинг бири – “Севилья” собиқ ҳужумчиси ва “Реал” тарбияланувчиси Карлос Арандани ҳибсга олган.
Унинг телефон қўнғироқларини эшитиш жараёнида “Вальядолид”нинг еттита футболчиси сотиб олингани маълум бўлган.
El Mundo нашрининг хабар қилишича, 10 минг евродан пул тикиб, уни икки баробар ошириб олиш мақсадида улар икки таймни ҳам бой беришни исташган. “Валенсия” 36 ва 52-дақиқаларда гол урганди.
Шу билан бирга шубҳа остида фақат футболчилар бўлиб турибди ва икки клуб раҳбариятининг бунга алоқачи йўқ. Эслатиб ўтамиз, “Вальядолид”нинг президенти Роналдо ҳисобланади.
“Вальядолид”нинг еттита футболчиси ўйинни сотганликда гумон қилинмоқда
Ўқилган: 1963