В Про-лига клуби футболчилари келишилган ўйинда иштирок этганликда гумон қилинмоқда

ПФЛ В Про-лига иштирокчиси бўлган “Зарангари” футбол клуби аъзоларининг тотализаторда иштирок этганидан шубҳаланишни бошлади, дея маълум қилмоқда Диёр Имомхўжаев.

“Клуб расмийларининг ЎзПФЛ’га маълум қилишича, 5-турдан ўрин олган Навоийнинг “Иттифоқ” клубига қарши учрашувда бир қатор футболчилар тотализаторда иштирок этган. Шундан келиб чиқиб, ЎФА махсус инспекцияси мазкур жамоалар ишини ўрганишни бошлайди. Зарангари” клубидан рўйхатдан ўтган футболчилар бу иш бўйича якуний хулоса чиқарилмагунига қадар бошқа клублардан рўйхатдан ўтказилмаслиги катта эҳтимол”, - дейди ПФЛ президенти маслаҳатчиси.

“Зарангари” бунгача В Про-лиганинг 3–туридан жой олган “Зомин”га қарши ўйинга ўз вақтида етиб келмагани учун техник мағлубиятга лойиқ кўрилганди. Мазкур клуб бугун бўлиб ўтадиган “Орол”га қарши учрашувда ҳам иштирок этмайди. Регламентга кўра, жамоа мусобақадан четлаштирилиши керак. Клуб лицензиясининг қайтариб олиниши масаласи ЎФА тегишли қўмитаси томонидан кўриб чиқилади”, - дея қўшимча қилди мутахассис.

Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон. Про Лига В
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

В Про-Лига 17-тур : "Янгиер" – "Орол" 2:2
07:19
B Про-лига 8-тур учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар рўйхати
15:37
ПФЛ талабини бажармаган Бухоро вилояти жамоасига техник мағлубият ёзилди
17:40
В Про-Лига. Тўлиқ тақвим эълон қилинди
16:47