Жоржиньо: А Серияда жамоалар майдонга тушишидан олдин мағлуб бўлади

"Челси" клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньо Англия футболи билан Италия футболини таққослади.

"Балким, мавсум бошида Англиянинг футбол маданияти сабабли танқидлар бўлган. Одамлар ҳимоя чизиғи олдида мен каби футболчини кўришга ўрганмаган. Мен ўйинни кўпроқ ўқий оламан ва камроқ жисмоний ҳаракат қиламан. Мухлислар учун натижа бўлмаса мен айбдор бўлганман.

Лекин одамларга мен ҳақимда адашганларини исботладим. Премьер-лигада тезлик анча юқори, жамоалар ҳужум қилишга қўрқишмайди. Шунинг учун ҳам мен Италиядагидан кўпроқ ҳимояланмоқдаман. Ўйин анча очиқроқ.

А Серияда ўйинга бўлган иштиёқ етишмайди, баъзи бир жамоалар ўйин бошланишидан олдин мағлуб бўлишади. Шунинг учун ҳам Италия клублари чемпионлар лигасида омадсиз иштирок етишади.

Менга келадиган бўлсак, мен маълум бир футбол даражасига эга футболчилар билан бирга ўйнаганман ва улар менинг ўсишимга олиб келган. Италияни соғинаман ва бир кун келиб қайтаман", - дейди Жоржиньо.

Англия чемпионати Италия чемпионати Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Маттео Гендузи "Арсенал"нинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди
08:02
Гвардиола марказий ҳимоячилар жароҳати ҳақида: Бу муаммо эмас, бу синов
09:25
"Арсенал" ва "МЮ" Рабьо учун курашади
14:24
"Ньюкасл" қишда Чемпионшипдан футболчи сотиб олмоқчи
02:50