“Айнтрахт” ижарадаги “ПСЖ” дарвозабонини тўлиқ сотиб олмоқчи

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ёзги трансфер мавсумида “ПСЖ”дан ижарага олинган Кевин Траппни сотиб олмоқчи.

Трапп ижара асосида немис клубида тўп сурди. Клуб раҳбарияти эса ушбу кипернинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилди ва уни бутунлай сотиб олмоқчи.

“Айнтрахт” Трапп трансферига 10 миллион евро сарфлашни режалаштирмоқда. Ўз навбатида Трапп ҳам фаолиятини ушбу клубда давом эттирмоқчи эканлигини айтиб ўтди.

Ўқилган: 1796
Айнтрахт ПСЖ Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича