А Серияга йўл олган учинчи жамоа номи маълум

“Верона” клуби плей-офф финалининг жавоб ўйинида “Читтаделла”ни йирик ҳисобда мағлуб этди (3:0, биринчи ўйин – 0:2) ва А Серияга йўлланма олди.

Кўк-сариқлар бир йиллик танаффусдан сўнг яна олий дивизионга қайтишди. Ортда қолган мавсумда “Верона” В Серияда олтинчи ўринни қўлга киритганди.

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, Верона шаҳрининг бошқа бир клуби – “Кьево” мавсум якунларига кўра А Серияни тарк этди.

Аввалроқ “Брешия” ва “Лечче” жамоалари А Серия йўлланмасига эга чиқишганди.

Италия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Клаудио Раньери мавсум охирида “Рома”ни тарк этади
15:06
Сарри “Милан” бош мураббийи бўлиши мумкин
13:17
Конте “Интер”дан Икардини сотиб юборишни сўраган
16:48
"Рома" клуби "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисини сотиб олмоқчи
15:47