Балотелли А Серияда қайси жамоада тўп сурмоқчи эканлигини маълум қилди

“Марсель” клуби ҳужумчиси Марио Балотелли мазкур трансфер мавсумида А Серияга қайтишини маълум қилди.

Football Italia нашри хабар беришича, Марио “Парма” клубига ўтишга қарши эмаслигини маълум қилди.

“Мен ҳозирча келажагим борасида бирор-бир қарорга келганим йўқ. Ҳаттоки, агентим билан ҳам гаплашмадим. Таътилдан унумли фойдаланмоқчиман. Аммо, “Парма” либосида тўп суриш менга фахр туйғусини беради”, - дейди Балотелли.

Эслатиб ўтамиз, “Супер Марио”нинг “Марсель” билан шартномаси 30 июнь куни якунланади ва шундан сўнг у эркин агент сифатида бошқа клубга бориб қўшилиши мумкин.

Италия чемпионати Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ювентус" ва "Атлетико" клублари "Порту" футболчиси учун курашишади
05:54
Конте ёрдамчиси: Антонио "Рома" лойиҳаси билан қизиқиб қолди
08:13
“Ювентус” клуби спорт директори Дибаланинг эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди
09:25
Манжукичнинг қайси жамоада тўп суришни истаётгани маълум бўлди
16:49