“Ренн” клубия ярим ҳимоячиси Хатем Бен-Арфа тез орада Францияни тарк этиши мумкин, дея хабар беради Ouest-France нашри.
Гап шундаки, Бен-Арфанинг “Ренн” билан шартномаси шу ойнинг охирига якунланади. Шундан сўнг 32 ёшли хавбек бошқа клубга кўчиб ўтмоқчи. Унинг хизматига Испаниянинг “Бетис” ва “Севилья” клублари қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида Бен-Арфа янги жамоасидан йилига 3 миллион евро маош олмоқчи.
Маълумот учун, Хатем Бен-Арфа якунланган мавсумда “Ренн” билан Франция кубогида зафар қучди. Жамоасининг барча мусобақаларида 9та маротаба гол уришга эришди ва 6 бор голли узатмани амалга оширди.
Ла Лиганинг икки клуби Бен-Арфани ўз сафига қўшиб олмоқчи
Ўқилган: 1798