Миллий терма жамоа учрашувлари пайти стадионда егулик ва ичимликлар савдоси йўлга қўйилади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 ва 11 июнь кунлари Тошкентда КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишидан хабарингиз бор.

Мазкур учрашувларни юқори савияда ташкил этиш ва учрашувга ташриф буюрадиган ишқибозларга қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширмоқда.

Жумладан, эндиликда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда TOP FOOD савдо белгиси ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида терма жамоамиз иштирокидаги учрашувлар пайтида “Миллий” стадионда мухлислар учун мақбул нархларда егулик ва салқин-ичимликлар савдоси ташкил этилади.

Стадионга келган ишқибозлар стадионнинг турли бурчакларида ўрнатиладиган савдо шахобчилари билан бир қаторда трибуна секторларида ҳам егулик, кофе ва бошқа ичимликлар ҳарид қилишлари мумкин бўлади. Бунда маҳсулотларнинг хилма-хил бўлиши ҳамда нархларнинг арзон бўлиши инобатга олинган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хоразм вилояти болалар-ўсмирлар академияси томонидан мактабларда селекция ишлари олиб борилмоқда
02:37
Санъат Шарипов ЎФАдан кетганини маълум қилди
13:29
Ўзбекистон "B" Про лигасида 4-тур учрашувлари ўтказилди
04:21
U-21 Биринчилиги. 4-турнинг барча натижалари ва турнир жадвали
13:53