"Бенфика" клуби "Реал" футболчисига шартнома таклиф қилди

Мадриднинг «Реал» клуби посбони Кейлор Навас янги мавсумни Португалияда бошлаши мумкин.

Record нашри хабар беришича, 32 ёшли коста-рикалик посбонга «Бенфика» клуби томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда. Аввалроқ “бургутлар” Яспер Силлессенни сотиб олмоқчи бўлган эди. Бироқ «Барселона» нидерландиялик кипер учун кўп маблағ сўраганди.

«Бенфика» Навасни ўз сафига қўшиб оладиган бўлса, унга йилига 2,5 миллион евро маош бермоқчи.

Ўқилган: 2094
Бенфика Кейлор Навас Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича