Моуриньо ЕЧЛ финали ҳақида: Ўйин сифатида унчалик ҳам юқори бўлмади

"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа чемпионлар лигаси финал "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" учрашуви ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Ливерпуль" клубининг учта ярим ҳимоячиси тўртта ҳимоячи олдидан бир чизиқ бўлиб туришди. Хендерсон, Фабиньо, Вейналдум ва кейинчалик Милнер ҳам ҳужумкор учликка яқинлашмади, жарима майдонига югурмади. "Ливерпуль" 7 та футболчидан ҳимояни ушлади, жуда ҳам тартибли ва мустаҳкам ўйнашди.

Агар бу Европа чемпионлар лигаси финали эмас, балки АПЛ даги тур ёки Лига кубоги финали бўлганида ёмон ўйин деган бўлар эдик. ЕЧЛ финали ҳиссиёт жиҳатидан ўзгача бўлиб ўзига хос аҳамият касб этади. Ўйин сифати юқори бўлмади.

"Тоттенхэм" жуда ҳам хафа бўлган бўлса керак. Фақатгина ютқазиб қўйгани учун эмас, балки бундан ҳам яхшироқ ўйнай олиши мумкинлигини сезиб ҳам хафа бўлишади. Асосий ўйинларда сен ажойиб формада бўлишинг керак", - дейди Моуриньо.

Европа Чемпионлар лигаси Жозе Моуринью Ливерпуль Манчестер Юнайтед Тоттенхэм
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гвардиола: "Ливерпуль" кўп жиҳатларга кўра, очко йўқотмаяпти
11:19
“Манчестер Сити” футболчиси “Вест Хэм”га ўтиши мумкин
15:04
"Тоттенхем" футболчиси фаолиятини Бельгияда давом эттириши мумкин
08:50
Дембеле “Реал”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
13:58