Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Туркияга мағлуб бўлди

Туркия ва Ўзбекистон миллий терма жамолари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди. Унда Зеки Челикнинг дубли туркларга ғалаба келтирди.

Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг матнли трансляция билан танишинг.

Ўртоқлик учрашуви

Туркия – Ўзбекистон 2:0 (1:0, 1:0)
2 июнь, 23:00, Анталья

Голлар: 1:0 - 17 Челик, 2:0 - 57 Челик.

Туркия: Синан Бўлат, Зеки Челик, Эмре Ташдемир, Чоғлар Суюнчи, Дорухан Тўкуз (Дениз Тўруч, 82), Ўғузхон Ўзякуп (Абдулқодир Ўмур, 66), Энес Унал (Ўзан Туфан, 66), Эфежан Қарача (Омер Али Шаҳинер, 46), Мериҳ Демирал, Юнус Малли (Кенан Караман, 46), Ифран Жан Кахвечи.
Захира: Мерт Гунок, Гокхан Аккан, Эмре Белозоглу, Женгиз Умут Мераш, Гувен Ёлчин, Нози Сангаре, Каан Айҳан.

Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Даврон Ҳошимов, Одил Ҳамробеков, Фозил Мусаев (Остон Ўрунов, 60), Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Қувондиқ Рўзиев (Достон Ибрагимов, 71), Элдор Шомуродов (Темурхўжа Абдухолиқов, 71).
Захира: Жавоҳир Илёсов, Санжар Қувватов, Олег Зотеев, Акром Комилов, Ислом Тўхтахўжаев, Хожиакбар Алижонов, Сардор Мирзаев, Хуршид Ғиёсов.

Огоҳлантиришлар: Тўкуз (35)

***

90+3'. Ўйин якунланди

90+2'. Аҳмедовнинг жаримадан узатмасини Абдуҳолиқов боши билан дарвозага йўллади, бироқ зарба ўта ноаниқ чиқди

90+1'. Иккинчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди

90'. Элдооооооооооооооооооооооооооооор! Қаҳвачининг зарбасини Суюнов эгаллаб олди

89'. Пенальти! Ўрунов рақиб футболчисини жарима майдонимиз ичида ушлаб қолди

85'. Турклар ўз ярим майдонларидан тўпни ушлаб туришибди, аммо бизникилар эрта пресингга ўтишмаяпти

79'. Вакилларимизнинг навбатдаги ҳужумлари самарасиз бўлди

74'. Караманнинг кучли зарбасини Суюнов қайтариб юборди

72'. Вакилларимиз бурчак зарбаси ишлаб олишди, бироқ ундан самара бўлмади

71'. Ўзбекистонда қўш ўзгариш: Шомуродов ва Рўзиев ўрнига Сергеев ва Абдуҳолиқов тушди

68'. Тўкузнинг узоқ масофадан берган зарбасини Суюнов эгаллаб олди

63'. Шомуродоооооооооооооов! Ўрунов яхши ҳаракат қилиб жарима майдони ичидаги Элдорга тўпни узатди, бироқ Шомуродовнинг зарбасига куч ва аниқлик етишмади

60'. Бизда ўзгариш: Мусаев ўрнига Ўрунов тушди

57'. ГООЛ! Бурчак зарбасидан сўнг Караманнинг зарбасини Суюнов тўпни қайтарди, қайтган тўпни Челик бўш қолган дарвозамизга жойлаб қўйди (Видео)
 
56'. Суюнооооооооооооов! Унал дарвозабонимиз билан бирга бир вазиятга чиқиб келди, бироқ Элдор Унеснинг зарбасини бартараф эта олди

55'. Аҳмедов ҳужумда тўпни рақибдан олиб қўйиб қарши ҳужум бошлади, бироқ Рўзиев шошиб қолди ва тўпни дарвозабонга "совға" қилди

54'. Хавфли вазият! Бурчак зарбасидан сўнг ҳимоячилар тўпни яна ташқарига чиқариб юборишди

52'. Турклар иккинчи бўлимдаги илк хавфли вазиятни яратишди, Уналнинг зарбаси ҳимоячимизга тегиб майдондан чиқиб кетди

48'. Вакилларимиз тўпни назорат қилишмоқда

46'. Иккинчи бўлим бошланди

***

45+1'. Ҳакам томонидан қўшиб берилган бир дақиқа ўз ниҳоясига етди

43'. Кримец икки вазиятда жамоамизни хавфли вазиятдан сақлаб қолди

42'. Анзууууур! Дарвозабон тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, Машариповнинг муваффақиятсиз зарбасидан сўнг Исмоилов боши билан зарба йўллади. Аммо уни ҳимоячи қайтариб қолди

41'. Кетма-кет уринишлардан сўнг бурчак зарбаси ишлаб олдик

39'. Машарипов чап қанотдан навбатдаги узатмани амалга оширди, Элдор бу сафар ҳам муваффақиятли зарба бера олмади

35'. Тўкуз марказда Рўзиевни қўполлик билан тўхаттиб қолди ва сариқ карточка олди

35'. Узоқ давом этган қамалдан сўнг Қаҳвачи ноаниқ чиқди

34'. Суюнооооооов! Элдор тўпни рақибга ташлаб берди, яхшиямки рақиб футболчиси тўп узатишда хатога йўл қўйди

31'. Хавфли вазият! Машарипов ўнгқанотдан тўпни жарима майдонига узатди, у ерда ҳимоячи Шомуродовдан илдамроқ ҳаракат қилди

29'. Қаҳвачи Мусаев билан бўлган тўқнашувда жароҳат олди

28'. ЗАРБААААААА! Аҳмедовнинг аниқ борган зарбасини Бўлат эгаллаб олди

27'. Вакилларимиз узоқ масофада жарима зарбасига эга бўлишди

23'. Туркия футболчилари кучли босим ташкил қилишди, аммо вакилларимиз унга дош бера олишди

20'. Ўйин назорати тўлиқ мезбонлар томонида, вакилларимиз ҳеч нарса қила олишмаяпти

17'. ГОООЛ! Қаҳвачининг жаримадан узатган тўпини Челик боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди

14'. Ҳимоячиларимиз ўнг қанотдан олдинга ўтган Қаҳвачига қаршилик қила олишмади, унинг узатмасини Исмоилов чиқариб юборди

11'. ЗАРБАААААААААААААААААААААА! Аҳмедов ажойиб пас билан ўнг қанотга тўпни узатди, у ерда Мусаев жарима майдонига ёриб кирган ҳолда зарба йўллади. Бироқ тўп устун ёнидан ўтиб кетди

10'. Бу сафар рақиблармиз ўнг қанотдан олдинга ўтишди ва бурчак тўпи ишлаб олишди

7'. Туркия яна чап қанотдан олдинга хтди, Уналнинг зарбасини Суюунов майдон ташқарисига чиқариб юборди

4'. Турклар чап қанотдан олдинга ўтишди, жарима майдонига узатилган тўпни Исмоилов қайтариб юборди

2'. Учрашувни вакиллариз бошлашган бўлсада, тўп назорати туркларга ўтди

1'. Учрашув бошланди

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

***

Туркларнинг биринчи голи:

Туркия терма жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ўртоқлик учрашувлари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Фарҳод Абдуллаев U-20 Жаҳон чемпионатидан ўрин олган Италия - Эквадор учрашувида ишлайди
17:32
КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42
Жанубий Корея – Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўйинини хитойлик ҳакам бошқаради
13:47