Расман! Александр Хомяков “Андижон” бош мураббийи этиб тайинланди

“Андижон” жамоасида янги бош мураббий тайинланди. Россиялик мутахассис Александр Хомяков эндиликда “бургутлар”нинг бош мураббийига айланди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Маълум бўлишича, Александр Андреевич 4 июнь куни Андижон шаҳрига етиб келади.

Кеча Муборакда "Машъал" жамоасига қарши Лига Кубогининг 1-туридаги ўйиндан сўнг футболчиларга қисқа муддатли танаффус берилган. Шу боис жамоа аъзолари 6 июнь куни Андижон шаҳридаги спорт-қароргоҳга йиғилишади ва янги бош мураббий футболчиларга расман таништирилади.

Ўқилган: 1066
Александр Хомяков Андижон Маҳаллий мураббийлар Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича