Милнер: Клоппсиз бунга эриша олмасдик

“Ливерпул” ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер Чемпионлар лигасининг финал учрашувида “Тоттенхэм” устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳиссиётаримни сўз билан ифодалашим қийин бўлмоқда. Биз ўйинга қадар жуда яхши тайёргарлик кўрдик, рақибни ўрганиб чиқдик, ўтган йилдаги муваффақиятсизликдан хулоса чиқардик. Тўғри, бу ўйинда биз жуда ишончли ўйнамадик, бироз темпни туширишга ҳаракат қилдик.

Бироқ “Ливерпуль”нинг ЕЧЛда ғолиб чиқишига Юрген Клоппнинг ҳиссаси катта бўлди. Айнан Клопп туфайли буни амалга оширдик. Усиз бунга эриша олмасдик. Клопп ажойиб инсон, дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири. У бизни руҳлантира олди, ўзимизга бўлган ишончни қайтарди.

Жамоада қоламанми? Буни клуб билан албатта муҳокама қиламиз. Ҳозир эса ғалабамиздан роҳат олишни истайман”, - дея Милнер сўзларидан келтирмоқда Liverpool Echo.

Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Юрген Клопп
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Моуринью “Ливерпул”нинг 4-голи ҳақида: Бунақаси болалар футболида бўлса тўғри тушуниш мумкин, аммо...
14:51
Юрген Клопп: "Ливерпуль" яхши ўйнади, фарқи шуки "Барса" учта урди биз эса ура олмадик
08:47
Ван дер Сар: «Аякс» клуби «Ювентус»ни юта олади
08:12
"Тоттенхэм" – "Манчестер Сити": Таркиблар!
23:02